Переглядів 168,658
Шавкат Мирзиёев 6 июнь куни ишдан чиқиб, Тошкент шаҳридаги вазиятни кузатди ва ерусти метро линияси қурилишининг 2-босқичи билан танишди. Президент Тошкентдаги тирбандликлар ҳақида тўхталиб ўтди.
«Мен ўтган куни машинада 1,5 соат Тошкентни айландим. Юриб бўлмади. Мен ўзим юрган катта кўчаларда юриб бўлмади. Шунақанги ‘нарушения’ кўп, тирбандликлар кўп, хоҳлаган одам хоҳлаган нарсасини қилиб юрибди-да. Одам қўрқиб ҳам кетди буни кўриб. Мен ўзим ҳайрон қолдим», - деди давлат раҳбари.